туриб қандай маънода бўлмасин ривоят қилиши дуруст эмас. Фақат мавзулигини айтиш билан мумкин. Ҳадиснинг мавзу бўлиши тузувчисининг иқрори билан билинади. Баъзан мавзу ҳадисни ривоят қилувчисининг ҳолатидан билиб оладилар. Масалан, у ёлғон ривоятни айрим раҳбарларнинг хоҳишига қараб айтган бўлади ёки санади орасига ёлғон ривоятнинг ўзи кириб қолади. Бу ёлғон хабарни фақат шу ёлғончи тарафидангина билинади. Уни ҳеч ким кузатмаган ва кўрмаган ёки ривоят қилинган ҳадиснинг ҳолатидан ёхуд Қуръонга, мутавотир ҳадисга ва қатъий ижмога зид келганидан мавзулиги аниқланади. Мавзу ҳадисни тўқувчилар бир нечта турга бўлинади. Уларнинг энг зарарлиси зоҳидликка мансуб қавм бўлиб, улар бу ҳадисни ўз ўй-хаёлларидан келиб чиқиб айтишади. Уларнинг хатарли ери шундаки, одамлар уларни ўзларига ишонганларидан, таянганларидан ўйлаб топган ҳадисларини қабул қиладилар. Бундан ташқари, ҳадис тўқиган кимса кўпинча ўзи тарафидан гап ясайди, баъзан эса айрим доноларнинг гапларини Расулуллоҳ с.а.в.га нисбат беради. Мавзу ҳадислардан яна Қуръоннинг сура сифатида афзаллиги ҳақидаги ривоятдир, айниқса, Убай ибн Каъб ва Абу Исмадан келган ривоятдир. Бу ҳадисларнинг мавзулиги ҳадисни ўрганувчилар тарафидан ва Абу Исманинг иқроридан аниқланган. Ривоят қилинишича, у шундай деган экан: «Мен кўрдимки, одамлар Қуръондан юз ўгириб Абу Ҳанифанинг «Фиқҳ»и ва Муҳаммад ибн Исҳоқнинг «Жанглар»и билан машғул бўлиб қолишди, шунга кўра мен бу ҳадисларни туздим».
Бу рад этиладиган ҳадисларнинг бир неча туридир. Лекин ҳаммаси эмас. Унинг жуда кўп турлари бор. Мақбул ҳадис мардудидан билиниши учун қоида сифатида уларнинг айримларини зикр қилиш билан кифояланилди. Бирор ҳадисда саҳиҳлик шартлари топилмаса, уни рад этилмайди, модомики, унинг ривоятчилари санади ёки матни мақбул экан, ёки ривоятчилар саҳиҳникидан оз бўлиб, ҳасан ҳадис экан, ёки унда махфий кимса мавжуд экан, ёхуд қабул қилишга ундовчи қарина кучли экан, бу ҳадис рад этилмайди. Айниқса, уни аксар уламо ва фуқаҳолар қабул қилиб ишлатишган экан, гарчи саҳиҳлик шартлари етарли бўлмаса ҳам, ҳасан ҳадис сифатида фойдаланилади. Худди шунингдек, ҳадисни рад этишга қаттиқ турилмаганидек, ҳадис ҳақида бепарволик ва санад, ривоят ва матн жиҳатидан рад этилган ҳадис қабул қилиниши жоиз эмас.
Мурсал ҳадисМурсал ҳадис ривоятлари орасида саҳоба тушиб қолган ҳадисдир. Масалан, тобеин «Расулуллоҳ с.а.в. ундай дедилар ёки шундай қилдилар» деганидек. Бу ҳадиснинг сурати Убайдуллоҳ ибн Адий ибн Хайёр, сўнг Саид ибн Мусайяб каби тобеинлар саҳобалар жамоасини кўриб, улар билан бирга ўтирган ва унда «Расулуллоҳ с.а.в. айтдиларки», дейишади. Бу ҳадисда ҳамма тобеинлар ўртаси тенг кўрилади, яъни тобеин саҳобани зикр қилмасдан Пайғамбар с.а.в.дан ривоят қилади ва катта тобеин билан кичик тобеин ўртаси фарқланмайди. Ҳадисшунос олимлар, усул илми олимлари ва имомлар мурсал ҳадисни ҳужжат қилишда ихтилофга боришган. Уларнинг айримлари ҳужжатликка
226-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260
|